Линклар

Расмуссен ҳимоя тизими яратиш ғояси билан чиқди


НАТО Бош котиби Андерс Фог Расмуссен номақбул давлатларнинг амалга ошириши мумкин бўлган ракета ҳужумлари олдини олиш мақсадида Россия иштирокида ҳимоя тизими яратиш чақириғи билан чиқди.

НАТОнинг Брюсселда бўлиб ўтаётган анжумани чоғида чиқиш қилган Расмуссенга кўра, бу каби ҳимоя тизимлари ядровий қуроллар тарқалиши тахдиди олдини олиш учун керакдир.

- Шу пайтгача бу каби тахдидлар мавҳум эди. Бироқ сўнги кузатишларимиз шуни кўрсатмоқдаки, ядровий қуролларнинг тарқалиш тахдиди реал ва бу тахдидлар тобора ортиб бормоқда. 30дан ортиқ давлат олис масофадаги нишонларни ура оладиган ракеталарни ишлаб чиқарган ёки бу борада изланиш ишлари олиб бормоқда. Кўп ҳолатларда эса бу ракеталар фуқароларимиз ва ҳудудларимизга тахдид келтириши ҳам мумкин, - деди НАТО Бош котиби.

Расмуссен сўзларига кўра, ҳозирги пайтда Эрон ихтиёрида Европа ва Россиянинг айрим минтақаларигача учиб бора оладиган ракеталар мавжуд.

Андерс Фог Расмуссен НАТОга аъзо давлатларни ноябр ойида Лиссабонда ўтказиладиган НАТО саммити арафасида ҳимоя тизими борасида келишувга эришишга чақирди.

XS
SM
MD
LG