Линклар

logo-print

Медведев Эрон борасида ўз фикрини билдирди


Россия президенти Дмитрий Медведевга кўра, Эрон ядровий дастури билан боғлиқ бўҳронни муҳокама қилишда санкциялар қўллаш масаласи халқаро ҳамжамият стратегиясининг бир қисми бўлиши лозим.

Бу ҳақда Россия раҳбари Араб давлатлари лигаси расмийлари билан Москвада ўтказган учрашув чоғида маълум қилди.

- Ишончимиз комил, санкцияларни қўллаш мақбул йўл эмас, бироқ шу вақтнинг ўзида воқеаларнинг ушбу сценарий бўйича ривожини ҳам инкор қилиб бўлмайди, - деди Дмитрий Медведев.

Ғарб давлатлари Эронни ўз дастури ёрдамида ядровий қуролга эгалик қилишга уринаётганликда айблаб келмоқда. Теҳрон эса бу каби иддаоларни инкор қилиб, ўз дастури тинчлик мақсадларга йўналтирилганини таъкидламоқда.

XS
SM
MD
LG