Линклар

Алавий сиёсий блоки музокараларга тайёр


Ироқда 7 март куни бўлиб ўтган парламент сайловларида ғалаба қозонган собиқ Бош вазир Ияд Алавий етакчилигидаги сиёсий гуруҳ янги ҳукумат тузиш борасида музокараларга тайёр эканини маълум қилди.

Ияд Алавий музокаралар имкон қадар тез фурсатда бошланиши ва унда истаган партиялар иштирок этиши мумкинлигини билдирди.

26 март куни Ироқ Марказий сайлов комиссияси 7 март кунги сайловларнинг расмий натижаларини эълон қилди. Собиқ Бош вазир Ияд Алавий тарафдорлари 325 ўринли парламентда 91 ўринни қўлга киритдилар.

Амалдаги Бош вазир Нурий ал-Маликий сиёсий блоки эса 89та ўринни қўлга киритди. Айни пайтда Нурий ал-Маликий сайловда берилган овозларни қайта санаб чиқиш лозимлигини таъкидлаб келмоқда

Ироқдаги сайловларни кузатган маҳаллий ва халқаро кузатувчилар, ўз навбатида, сайлов давомида жиддий қонунбузарликларга йўл қўйилмаганини билдирганлар.
XS
SM
MD
LG