Линклар

logo-print

Муборак шифохонадан чиқди


Бундан уч ҳафта муқаддам Германия клиникаларидан бирида операция қилинган Миср президенти Хусни Муборак бугун шифохонадан чиқди.

Миср давлат телевидениесининг хабар қилишича, 81 ёшни қаршилаган Хусни Муборакнинг бугун Шарм-аш-Шайҳ шаҳрига етиб келиши кутилмоқда. Айни пайтда Хусни Муборакни операция қилган немис шифокори Маркус Беучлер, айтилишича, Миср президентининг соғлиги борасида баёнот тайёрлаган ва мазкур баёнот бугун Миср телевидениеси орқали ўқиб эшиттирилади.

Миср президенти 6 март куни ўт пуфагидан операция қилинган эди.

XS
SM
MD
LG