Линклар

logo-print

Аббос норасмий сўзлашувларни рад қилмоқда


Фаластин президенти Маҳмуд Аббос Исроил ҳукумати қурилиш ишларига оид ўз сиёсатини ўзгартирмагунича, Исроил билан АҚШ воситачилигида ўтказиладиган сўзлашувларда иштирок этмаслигини маълум қилди.

- Исроил ҳукумати қурилиш борасидаги сиёсатини давом эттирар экан, биз норасмий музокараларда иштирок эта олмаймиз, деди Фаластин раҳбари Араб давлатлари лигаси саммити чоғида.

Бундан бир оз аввал БМТ Бош котиби Бан Ки Мун Араб давлатлари етакчиларини Исроил ва Фаластин ўртасида норасмий сўзлашувлар бошлашга оид АҚШ ташаббусини қўллаб-қувватлашга чақирди.

Исроил ҳукуматининг Қуддус шарқида 1600 та янги хонадон қуриш режаси норасмий сўзлашувлар бошлаш борасида қилинаётган АҚШ уринишларини пучга чиқарди.

Яқин Шарқ тўртлиги - АҚШ, ЕИ, Россия ва БМТ Исроил ҳукуматини янги турар-жой биноларини қуриш режасидан воз кечишга чақирди.



XS
SM
MD
LG