Линклар

logo-print

Италиянинг ўн уч вилоятида сайлов ўтказилмоқда


Италияда маҳаллий ҳокимият органларига сайловлар бўлиб ўтмоқда.

Мазкур сайловлар Италиянинг 20 та вилоятидан 13 тасида якшанба ва душанба кунлари ўтказилади.

Сайлов натижаларининг амалдаги Бош вазир Силвио Берлускони ҳукуматига таъсир кўрсатмаслиги айтилмоқда. Бироқ кузатувчилар ушбу сайловларни Силвио Берлускони сиёсатига бўлган ишонч учун синов эканини таъкидламоқдалар.

Мамлакатда ишсизлик даражасининг ортиши ва коррупция билан боғлиқ юзага чиққан жанжал муносабати билан Бош вазир Силвио Берлусконинг обрўйи сўнгги пайтда бироз тушган.
XS
SM
MD
LG