Линклар

logo-print

Афғонистонда тинч аҳоли вакиллари нобуд бўлди


Афғонистон бўйлаб содир этилган портлашлар оқибатида тинч аҳоли вакилларидан 11 киши, жумладан, вояга етмаган беш бола нобуд бўлди.

Расмийларнинг билдиришича, шанба куни Ҳирот вилоятининг Ангил туманида йўл четига ўрнатилган бомба мосламаси портлатиб юборилган. Оқибатда беш болакай воқеа жойида нобуд бўлган.

Шу куннинг ўзида Ҳелманд вилоятида ҳам иккита портлаш содир этилган ва бу портлашларда олти фуқаро нобуд бўлган.

Расмийлар ушбу портлашларда толибон жангариларини айбладилар.
XS
SM
MD
LG