Линклар

Купчинода ўзбеклар қўлга олинди


Санкт-Петербургнинг Купчино туманида ёнида 72 паспорт ва қалбаки ҳужжатлар бўлган ўзбекистонлик 3 фуқаро қўлга олинди.

Gazeta.spb.ru сайтининг хабар қилишича, Фрунзе туман Ички ишлар бошқармаси ходимлари 27, 37 ва 42 ёшли Ўзбекистон фуқароларини қўлга олган. Текширув чоғида мазкур шахслар ёнидан Ўзбекистон Республикаси фуқароларига тегишли 70 та паспорт ҳамда вақтинчалик рўйхатга олиш ва ишлаш рухсатномалари каби ҳужжатлар топилган.

Ўзбеклар 72-милиция бўлимига олиб келинган ва улардан топилган ҳужжатлар текширилганда ишлаш учун берилган рухсатномалардан бир нечтаси қалбаки бўлгани аниқланган.

Айни пайтда сайтнинг хабар қилишича, мазкур ҳолат юзасидан текширув ишлари бошлаб юборилган.

XS
SM
MD
LG