Линклар

АҚШ президенти Афғонистонга сафар қилди


Якшанба куни АҚШ президенти Барак Обама Афғонистонга сафар қилди.

Президент Бағрамдаги ҳарбий-ҳаво базасида қарийб 2500 америкалик ҳарбий хизматчи билан учрашиб, улар олдида чиқиш қилди.

- Олдинда бизни оғир кунлар кутмоқда. Балки қўлга киритганимиз баъзи муваффақиятларни бой берармиз ҳам. Ахир бизга қарори қатъий душман қарши турибди. Бироқ биз шуни ҳам биламизки, АҚШ ҳеч қачон ярим йўлда тўхтаб қолмайди, бошлаб қўйган ишини чала ташлаб кетмайди, деди Барак Обама.

Кобулга етиб бориши биланоқ АҚШ раҳбари Афғонистон президенти саройига йўл олди. Президент Карзай билан сўзлашувлар чоғида Обама ҳамкасбини коррупцияга ва наркотиклар савдосига қарши курашни кучайтиришга даъват қилди.

АҚШ олий бош қўмондонининг Афғонистонга ташрифи бир неча соатгина – 5-6 соат давом этди.
XS
SM
MD
LG