Линклар

Россия шаҳарларида норозилик акциялари ўтказилди


Якшанба куни Россиянинг қатор шаҳарларида коммунал хизматлар учун тўловлар ҳажми кўтарилганидан норозилик акциялари бўлиб ўтди.

Архангельскда расмий рухсатсиз ўтказилган митингда 2000 дан зиёд киши қатнашди.

Твердаги норозилик акцияси "Бош вазир Путин ва губернатор Зеленинлар истеъфо берсин!" деган шиор остида бўлиб ўтди.

Москва ва Петрозаводскда ўтказилган акциялар иштирокчилари Байкал кўли тозалигини сақлаб қолишни талаб қилдилар.

Норозилик акциялари, шунингдек, Узоқ Шарқдаги Южно-Сахалинск шаҳрида, Қозоғистон билан чегарага яқин Новоалтайск шаҳарларида ҳам ўтказилди.
XS
SM
MD
LG