Линклар

Ироқ бош вазири номзодини яна бош вазирликка кўрсатмоқчилар


Ироқ бош вазири Нури ал-Маликийнинг тарафдорлари унинг номзодини яна бир бор ҳукумат раисилигига кўрсатиши мумкин. Бу ҳақда бош вазир матбуот котиби Хошим ал-Ҳусний маълум қилди.

Бош вазир етакчилигидаги сиёсий блок 7 март куни ўтказилган парламент сайловида иккинчи ўринни эгаллаган ва у овозларнинг қайта саналишини, айниқса, Бағдод ва Мосул шаҳарларида қайта саналишини талаб қилажаги тўғрисида баёнот берган эди.

Ироқ парламенти сайловида собиқ бош вазир Ийяд Алавий етакчилигидаги коалиция ғолибликни қўлга киритди.

Алавий мамлакатдаги сиёсий кучларни янги ҳукуматни тузиш юзасидан музокаралар ўтказишга чақирган, Нури ал-Маликий Алавий таклифини рад этган эди.

7 март куни ўтказилган парламент сайловининг расмий натижалари жума куни эълон қилинди.
XS
SM
MD
LG