Линклар

Дурий араб давлатларини Бағдод билан алоқаларни узишга чақирди


Ироқнинг собиқ раҳбарларидан бири, Саддам Ҳусайн маъмуриятида "иккинчи ўриндаги одам" сифатида танилган Иззат Иброҳим ал-Дурий араб давлатларини расмий Бағдод билан дипломатик алоқаларни узишга ва Ироқ ҳукуматига қарши кураш олиб бораётган жангариларни қўллаб-қувватлашга чақирди.

Дурийнинг Араб давлатлари лигаси Ливия саммити иштирокчиларига қилган аудиомурожаатини Ал-Жазира канали намойиш қилди.

Дурийнинг ўзи қаердалиги номаълум. Баъзи маълумотларга кўра, у Ироқнинг ўзида ёки Сурияда бўлиши мумкин.

АҚШ Дурийни қўлга олган кишига 10 миллион доллар мукофот берилажагини эълон қилган.
XS
SM
MD
LG