Линклар

Volvoни Хитой сотиб олмоқда


Швециянинг Volvo автомобилсизлик ширкатини Хитойнинг Geely холдинги сотиб олмоқда.

Бу ҳақда ҳар иккала компания вакиллари ҳамда Volvoнинг ҳозирги соҳиби – Американинг Ford ширкати вакиллари Гетеборг шаҳрида ўтказилган матбуот анжуманида эълон қилдилар.

Volvoни хитойлар 1 миллиард 800 миллион долларга сотиб олмоқда.

Айтилишича, мазкур харид Хитойнинг автомобилсозлик соҳасида чет элда ётқизаётган энг йирик сармоясидир.

Volvoнинг янги соҳиби Швеция ва Бельгиядаги заводларда ишлаб чиқаришни сақлаб қолади ҳамда Хитойда ҳам янги завод қуриш имкониятларини кўриб чиқади.
XS
SM
MD
LG