Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 14:22

Термизда норозилик намойиши бўлиб ўтди

Ўзбекистонлик намойишчилар Тожикистон алюминий заводи Сурхондарё вилоятининг Сариосиё, Узун, Денов, Олтинсой туманлари атроф-муҳитига, аҳолиси саломатлигига жиддий зарар етказаётганидан норозилик билдирганлар.

28 март куни Сурхондарё вилояти маркази Термиз шаҳри темир йўл вокзалида Ўзбекистон Экологик ҳаракати ташаббуси билан навбатдаги норозилик намойиши ва пикет бўлиб ўтди.

Ҳаракат вакилининг айтишича, акцияда иштирок этган 300 га яқин термизлик Тожикистон Алюминий заводининг атроф-муҳитга етказаётган зараридан норозилик билдирган.

Муаммога тожикистонликлар эътиборини қаратиш учун Термиздан ўтувчи Москва – Душанбе поезди пикет қилинган.

Кечаги акция кейинги кунларда ўтказилган шундай тадбирлардан иккинчисидир.

25 март куни Термиз давлат университетида 1200 киши иштирокида бўлиб ўтган митинг тўғрисида Озодлик ўз вақтида батафсил маълумот берганди.

Ўзбекистонликларнинг айтишича, Тожикистон Алюминий заводи Сурхондарё вилоятининг Сариосиё, Узун, Денов, Олтинсой туманлари атроф-муҳитига, аҳолиси саломатлигига жиддий зарар етказмоқда.
XS
SM
MD
LG