Линклар

Ғарб давлатлари Москвадаги портлашларни қоралади


Халқаро ҳамжамият Москва метро станцияларида содир этилган кўпорувчилик амалиётларини кескин қораламоқда.

НАТО Бош котиби Андерс Фог Расмуссен “бегуноҳ фуқароларга қарши уюштирилган бу каби ҳужумларни ҳеч қандай йўл билан оқлаб бўлмайди”, дея таъкидлаб, халқаро альянс Россия билан биргаликда терроризмга қарши кураш борасида ўз зиммасига олган мажбуриятларга содиқ қолажагини билдирди.

Франция президенти Николя Саркози ҳам метро станцияларидаги портлашларни кескин қоралаб, Россия раҳбариятига расмий Париж номидан ҳамдардлик билдирди.


XS
SM
MD
LG