Линклар

Кандопога иши юзасидан ҳукм чиқарилади


Карелия Олий суди 2006 йил Кондопога шаҳарчасида рўй берган тартибсизликларга оид жиноят иши юзасидан ҳукм чиқара бошлади.

2006 йилнинг 30 август куни Кондопога шаҳрида руслар ва чеченлар ўртасида миллатларо тўқнашувлар рўй берган ва оқибатда икки киши нобуд бўлган, камида тўққиз шахс тан жароҳати олган.

Озодлик радиосининг Карелиядаги муҳбирига кўра, қора курсида ўтирган шахслар барча жиноятлар бўйича айбдор деб топилгудек бўлса, уларга 6 йилдан 22 йилгача қамоқ жазоси тайинланиши мумкин.

Дастлабки маълумотларга кўра, суд ҳукмини эълон қилиш жараёни камида уч кунга чўзилиб кетиши ҳам мумкин.


XS
SM
MD
LG