Линклар

Германия канцлери Туркияга сафар қилади


Германия канцлери Ангела Меркелнинг бугун икки кунлик сафар билан Туркияга бориши кутилмоқда.

Расмий Анқара бир неча йилдан буён ЕИга расман аъзо бўлиш истагини билдириб келмоқда. Бироқ Туркиянинг бу борада қилаётган ҳаракатлари самара бермаётир.

Ангела Меркел Туркияни ЕИга тўлиқ аъзо қилиш ўрнига бу давлатга имтиёзли ҳамкорлик таклиф қилиш чақириғи билан чиққан. Бироқ Туркия томони бу таклифни инкор қилган.

Германия Туркиянинг энг йирик савдо ҳамкорларидан бири ҳисобланади. Германиянинг ўзида эса қарийб уч миллион турк истиқомат қилади.

Меркел хоним ўз сафари давомида Туркия Бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон ва президент Абдуллоҳ Гул билан учрашишни режалаган.
XS
SM
MD
LG