Линклар

logo-print

Эркин микрофон - Умматчимисиз ëки миллатчи?

  • Абдулла Искандар

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.

Ушбу мавзу юзасидан фикр билдирганлардан бири мусулмонлар муаммоси илдизи айнан эътиқод бирлигининг йўқлигида эканини таъкидлайди.

Наманган тоғларидан шеърий репортаж

Озодликка қўнғроқ қилган поплик Ҳабибулла ака ўз атрофини ўраган кўклам манзарасини қофия маржонига шеърий мисра қилиб терибди.

Ҳабибулла ака: Озодлик радиосими бу?

Озодлик: Ҳа.

Ҳабибулла ака: Мен Ўзбекистондан телефон қилаяпман. Эшитаяпсизми?

Озодлик: Ҳа¸ эшитаяпман. Гапираверинг.

- Наманган вилояти¸ Поп туманиданман. Поп туманининг бир чеккасида Чодак деган жой бор. Тоғнинг ичида турамиз. Ҳабибулла Бойзоқовман. Озгина вақт топиб ижод қилиб тураман. “Кўклам ҳавоси” деган шеъримни ҳозир сизларга ҳавола қиламан.

Қир-адирда бойчечаклар мўралар¸
Майсаларнинг хушбўй ҳиди таралар¸
Баҳор келса¸ дилдан кетар яралар¸
Бу фаслнинг кўпдир жуда адоси¸
Бизга хўп ëқади кўклам ҳавоси.

Дарахтлар ҳам куртак ëзиб гул очар¸
Борлиқ узра сахий қуëш нур сочар¸
Ўз ўзидан ғам-ташвишлар ҳам қочар¸
Қаердандир келар найнинг навоси¸
Бизга хўп ëқади кўклам ҳавоси.

Наврўз байрами билан табриклаб қўймоқчи эдим. Ижодларингга муваффақият тилайман. Хуллас эшиттиришингизларни мухлисиман. Ўзим интернатда ишлайман. Руслан Чагаев тўғрисида ҳам эшитдим. Мен у тўғрисида маълумотлар билмас эдим. Сизлардан эшитиб билдим. Сизларга катта раҳмат. Қизиқиб¸ эшиттиришларингизни эшитиб бораман¸ дейди Ҳабибулла ака.


Уйландиму уйим йўқ

Қадим туркий халқлар удумига кўра йигитнинг боши икки қилинишидан олдин унга уй қуриб берилган. Шаҳарликлар лойпахса уй тикишса¸ кўчманчи ўзбеклар келин-куëв учун кигиз уй¸ бўз уй¸жуда бўлмаса қора уй ëки олачуқ қуриб беришган. Уйландим¸ калимасининг илдизи ана шунга бориб тақалади.

Ҳозир Санкт Петербургда электрчи бўлиб ишлайдиган Бунëд исмли андижонлик йигит уйландиму аммо уйсизман деб ҳасрат айтади.

- Исмим Бунëдбек. Андижонданман ака. Ўзбекистонда одамлар уй-жойсиз юрибди. Биз ҳам ëшмиз. 25 га кирганман. Ëш оилалар бекордан юрибди. Уй-жойи йўқ. Ўшаларга уй-жой қилса бўлмас эканми¸ деб савол берай деган эдим сизларга. Давлат бир нима қилса бўлмасмикан¸ дейманда. Фақат коллеж-поллеж қуриб ëтибди. Ëш оилаларга бирор бир дом¸ квартира қилиб сотса бўлмас эканми дейманда. Россияда ëш оилаларга масалан беради кредитга бўлса ҳам. Ўзимизда кредитга тугул умуман қурилмаяпти.

Ўзим биламан ўзимизнинг маҳаллада ëш оилалар бор. Битта хонадонда тўртта-тўртта оилалар яшайди. Шундай бўлгандан кейин жанжал бўлади¸ проблема бўлади. Шуларнинг олдини олса деяëтувдимда. Масалан¸ Ўзбкистонда менинг ҳам уйим йўқда. Еттита ака-укамиз биз. Жой йўқ¸ бизга берилмаган. Бойлар¸ пули борлар туғилмаган боласига ҳам олиб қўйган. Камбағаллар чиқса¸ берилади дейди. Бойлар пул бериб қўяди. Камбағаллар қолиб кетаверади. Бойларнинг туғилмаган боласига ҳам чеки бор. Ўшаларни сотаяпти ҳозир. Биз мана бу ëқда юрибмиз. Оламиз. Камбағал одам қанақа қилиб олади? Ўзимизнинг Андижонда 6 сўтик ер¸ марказдамас чеккароқда¸ 6000-7000 доллар. Мен уйланганман. Ҳали яна иккита акам қолган. Неча марталаб ариза ëзганмиз. Ариза ëзсангиз¸ чек берилардида. Биз ҳам ариза ташлаганмиз. Бизга келганда “Бўлди. Чек берилмайди. Ҳамма ëқ пулга сотилади” дейилди. Шу бўйича йўқ бўлиб кетди¸ дейди андижонлик Бунëд.


Қўқондаги ягона метангаз АËҚШ

Қўқондан телефон қилган мухилисимиз айтган муаммо аслида Монополияга қарши кураш қўмитаси мулозимлари ечадиган масала кўринди.

- Қўқон шаҳрида Метангазнинг битта заправкаси бор. Шуни битта наманганлик очган. Ишонасизми¸ шунинг очереди беш километр бўлиб кетаяптида. Шуни бошқа одамларга очтиргани қўймаяпти. Рухсат бердирмаяпти. Шу бўйича бир қизиқсангизлар. Тепадагиларнинг хабари бормикан? Неужели шу одам шунақа даражада кучлики¸ бошқалар очаман¸ деса очтирмаяпти. Ҳеч бўлмаса иккита бўлса ҳам нормал бўларди. Мисол учун Наманганда тўққизта бор. Ҳаттоки Тошкентда¸ Ангренда¸ Оҳангаронда ҳамма ëқда бор. Битта Қўқонда шунақада. Қўқонликларнинг устидан кулаëтганга ўхшайдида. Мана шу бўйича бир қизиқиб кўринглар¸ дейди қўқонлик мухлисимиз.


Миллатми ë уммат

Озодлик ўтказаëтган қурултойларнинг довруғи эрону туронга ëйилди десак муболаға қилмаймиз. Эътиқоди учун Бухорони тарк этиб Эронга хижрат қилган элдошимиз дунëдаги барча китобдан Қуръони Карим устун эканлигини айтади. Якшанба куни эфирга узатилган "Қурултой" эшиттиришига муносабат билдирган Абдуқаҳҳор назарида дунëнинг умуртқаси умматчиликдир.

- Яхши мавзу танлабсизлар. Кеча эшитдим. Миллатнинг нималигини Оллоҳ таолонинг берган таърифи билан тушунсак¸ ўшанда яхши бўлади. Масалан¸ Оллоҳ таоло инсонларни Қуръонда айтаяптики¸ сизларнинг ҳаëтларингиз қизиқарли бўлишлиги учун ўзи асли бир ота-онадан яратдиму¸ лекин ҳаëтларинг қизиқарли бўлишлиги учун миллат ва элатларга бўлдим деяпти. Инсонлар Оллоҳнинг бизга берган шунақа тушунчаси билан шунга эътибор берганда¸ яхши бўларди. Лекин ҳозирги кунда ҳам¸ тарихда ҳам инсоният борки¸ миллатчилик тушунчаси нотўғри бўлганлиги учун инсонларнинг бошига қанчадан қанча кулфатлар¸ қанчадан қанча катта урушлар мана шунинг орқасидан келганда. Узоққа бормайлик. Иккинчи жаҳон уруши ҳам миллатчилик деган тушунча борку¸ ана шунинг нотўғрилигининг орқасидан бўлган нимада. Биринчи жаҳон урушининг бошланишида ҳам араблар араблигини нима қилиб¸ турклар турклигини нима қилиб ислом халифалигининг емирилишига олиб келди. Айнан мана шуларнинг ҳаммасига айбдор¸ миллатчилик деган туйғу бор¸ ўшани одамларнинг нотўғруи тушунганлигининг орқасидан деб ўйлайман. Шунинг орқасидан инсониятнинг бошига қанчадан қанча оғир кулфатлар тушди. Ислом таълимотига нима бўлганда одамлар¸ битта уммат бўлган пайтда миллатчили туйғуси пасайган. Умматчилик туйғуси кучайиб¸ миллатчилик туйғуси пасайган. Ана ўшанда ҳаëт тўғри бўлган. Одамлар тўғри яшаганда. Арабми¸ ажамми фарқи бўлмаган. Ҳаммаси битта эътиқод асосида бирлашганлиги учун одамлар дўстона алқоаларда яшаган. Ҳозирги кунда ўша нарсалар йўқлиги учун¸ эътиқодий бирлашишлик йўқлиги учун бўлинишлар¸ урушлар бўлаяпти. Шунинг учун миллатчилик деган нарсанинг ўрнига умматчилик яъни эътиқодий тушунчаларни қўйиш керак¸ дейди "Қурултой"га муносабат билдирган мухлисимиз.

**************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас.!
XS
SM
MD
LG