Линклар

Озарбайжонда қўлга олинганлар террорчиликда гумон қилинмоқда


Озарбайжонда мамлакат ҳудудида террористик ҳуружлар амалга оширишни режалаштирганликда гумон қилиниб 8 киши қўлга олингани кеча маълум бўлди.

Озарбайжон миллий хавфсизлик вазирлиги душанба куни хабар қилишича, 5 эркак ва 3 аёл 16 март куни қўлга олинган.

Ушланганлардан бири чеченистонлик бўлиб, қолганлари Озарбайжон фуқароларидир.

Маъмурларга кўра, қўлга олинган гуруҳ Озарбайжонга Грузиядан яширин равишда катта миқдорда қурол ва портлагич келтирган. "Қурол-аслаҳанинг бир қисми Боку шаҳридаги мактаб ва болалар боғчаси томидан топилган", дея маълум қилди Озарбайжон миллий хавфсизлик вазирлиги.
XS
SM
MD
LG