Линклар

Украина чемпионатсиз қолиши мумкин


Агар Украина Киев ва Львов шаҳарларидаги стадионлар қурилишини ўз вақтида якунлай олмаса футбол бўйича 2012 йилги Европа чемпионатини ўтказиш ҳуқуқидан маҳрум бўлиши мумкин.

Бу ҳақда Европа футбол ассоцияциялари иттифоқи – UEFA раҳбари Мишель Платини душанба куни Брюсселда баёнот берди.

Платини, шунингдек, яқин вақт ичида Украина президенти Виктор Янукович билан учрашиб, стадионлар қурилиши масалани муҳокама қилажаги тўғрисида айтди.

Футбол бўйича 2012 йилги Европа чемпионати икки мамлакатда – Украина ва Польшада ўтказилиши керак.
XS
SM
MD
LG