Линклар

Шошилинч хабар
27 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:50

БМТ Бош котиби Марказий Осиëга сафар бошлайди


БМТ раҳбари сифатида Марказий Осиëга илк бор сафар қилаëтган Бан Ки Мун асосий диққатни минтақавий ҳамкорликни рағбатлантиришга қаратмоқчи.
БМТ раҳбари сифатида Марказий Осиëга илк бор сафар қилаëтган Бан Ки Мун асосий диққатни минтақавий ҳамкорликни рағбатлантиришга қаратмоқчи.

31 март куни Бан Ки Мун БМТ Бош котиби сифатидаги илк сафар билан Марказий Осиëга келади. Сув тақсимоти юзасидан кучайиб бораëтган зиддият ва минтақавий ҳамкорликнинг БМТ раҳбари муҳокама қиладиган бош мавзулар бўлиши кутилмоқда.

Марказий Осиëга биринчи сафар билан келаëтган БМТ Бош котиби минтақанинг бешала пойтахтига боради ва бу ерда қуролсизланиш¸ ядровий қуроллар тарқалмаслиги¸ атроф-муҳит масалалари¸ сув тақсимоти¸ ëнилғи ва иқлим ўзгариши каби муаммоларни муҳокама қилади.

Илк сўзлашувларини 1-2 апрел кунлари Туркманистон пойтахтида бошлайдиган Бан Ки Мун бу ерда президент Қурбонқули Бердимуҳамедов билан учрашади ва БМТ нинг превентив дипломатия бўйича минтақавий марказига ташриф буюради.

БМТ Бош котиби матбуот вакили Мартин Несиркининг айтишича¸ Бан Ки Мун бўлажак ўчрашувлар чоғида минтақанинг барча давлати учун муҳим бўлган мураккаб масалаларни кун тартибига қўяди.

- Бу эса минтақа давлатларининг бир-бирлари билан яхшироқ ишлашларига ëрдам бериш ва минтақавий кескинликка элтувчи масалалар юзасидан ўзаро ҳамкорликни рағбатлантириш демакдир¸ дейди Несирки Озодлик билан суҳбатда.

Марказий Осиë давлатлари ўртасига кескинлик солаëтган асосий масала эса¸ сув юзасидан бораëтган ўзаро тортишувлардир.

Тожикистон ҳукуматининг дунëдаги энг баланд тўғонлик Роғун ГЭСини қуриш режаси¸ Амударë ва Вахш дарëлари қуйисида жойлашган Ўзбекистоннинг кескин қаршилигига учрамоқда. Айни шундай¸ дарëлар тепасида жойлашган Қирғизистоннинг ҳам Қамбарота ГЭСи қуриш режаси Тошкентнинг қаттиқ норозилигига сабаб бўлмоқда.

БМТ матбуот котиби Бош котибнинг Тожикистон ва Ўзбекистон ҳукуматлари ўртасида кескинлашиб бораëтган Роғун тортишувида музокарачилик қилишига оид тафсилотларни ошкор қилишни истамаса-да¸ умумиятла сув ва ëнилғи масалалари сафарнинг муҳим қисми эканини таъкидлади.

- Мен ҳали бўлмаган учрашувда уларнинг айнан нима ҳақида гаплашиши юзасидан ҳукм чиқармоқчи эмасман. Аммо минтақавий ҳамкорлик масаласига¸ аввал айтганим каби¸ сув заҳираларидан биргаликда фойдаланиш муаммоси ҳам киради¸ деди БМТ матбуот котиби Бан Ки Мун сафари олдидан.

Туркманистон пойтахтидан БМТ Бош котибининг Қирғизистонга келиши ва Бишкекда президент Қурманбек Бакиев билан учрашиши ва парламент олдида чиқиш қилиши кутилмоқда.

4 апрел якшанба куни эса Бан Ки Муннинг Тошкентда президент Ислом Каримов билан учрашиши¸ 5 апрелда эса Жаҳон иқтисодиëти ва дипломатия университети талабалари олдида маъруза қилиши белгиланган.

Тошкентдан тўғри Душанбега келадиган БМТ Бош котиби бу ерда президент Имомали Раҳмон билан музокара қилади.

Бан Ки Мун дунëдаги энг йирик халқаро ташкилот раҳбари сифатидаги минтақавий сафарини 7 апрел куни Қозоғистонда якунлайди.

Президент Назарбоев ва парламент аъзолари билан учрашув баробарида Бан Ки Муннинг Совуқ уруш даврида советларнинг ядровий полигони бўлган Семипалатинскка ҳам бориши кутилмқода.

- Бош котиб Семипалатинск синов марказига ҳам шахсан бориб¸ ядровий синов оқибатларини ўз кўзи билан кўриш ва ядровий қуролларни тарқатмаслик аҳамияти ҳақида гапирмоқчи¸ дейди БМТ матбуот котиби Мартин Несирки.
XS
SM
MD
LG