Линклар

logo-print

Бишкек Москвага норозилик нотаси топширди


Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги 30 март куни Россия оммавий ахборот воситаларида қирғиз ҳукуматини танқид қилиш кампанияси бошланганига норозилик сифатида Кремлга норозилик нотаси жўнатди.

Бу борада эълон қилинган хабарларга кўра, Россиянинг бишкекдаги элчихонаси бу нотани қабул қилиб олган.

Сўнгги пайтларда Россия матбуотида президент Бакиев кескин танқид қилинган қатор мақолалар пайдо бўлмоқда.

Бу мақолаларда Бакиев мамлакатда оилавий бошқарув ўрнатгани, демократик тамойиллардан чекингани айтилади.

Қирғизистон президенти Қурмонбек Бакиев 24 март куни Бишкекда ўтган Бирдамлик қурултойида бу ҳақда ўз фикрини билдирган эди.

Бакиевнинг айтишича, Россия матбуотидаги мақолаларни икки давлат ўртасига нифоқ солишга ҳаракат қилаётган кучлар уюштирмоқда.
XS
SM
MD
LG