Линклар

logo-print

Владимир Норов Покистонга сафар қилади


SANA ахборот агентлиги хабарига кўра, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Владимир Норов апрел ойининг биринчи ҳафтасида Покистонга боради.

Уч кунлик сафари чоғида Норовнинг Покистон президенти Осиф Али Зардорий, Бош вазир Сайид Юсуф Риза Ғилоний ва Ташқи ишлар вазири Маҳмуд Қурейший билан учрашиши режаланган.

Покистон раҳбарлари билан мулоқот чоғида икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама этилади.

Ғилоний билан учрашув чоғида Норовнинг Покистон Бош вазирига Ўзбекистонга келиш ҳақидаги мамлакат Бош вазирининг таклифномасини тақдим этиши кутилмоқда.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Исломобод ташрифи чоғида Покистон қуролли кучлари Бирлашган штаби бошлиғи¸ генерал Тариқ Мажид билан ҳам учрашади.
XS
SM
MD
LG