Линклар

Lufthansa Ўзбекистонга яна парвоз қилмоқда


Қарийиб тўққиз йиллик танаффусдан сўнг Германиянинг Lufthansa ширкати учқичлари Мюнхендан Тошкентга парвоз қила бошлади.

4 485 километр масофага 6 соат 10 дақиқа давом этадиган парвоз ҳафтасига уч марта амалга оширилади.

Авиачипталар нархи эса солиқ тўловлари билан бирга 460 еврони ташкил этади.

Парвоз Швейцариянинг PrivatAir авиаширкатига тегишли Boeing 737-800 самолётларида амалга оширилади.

1993 – 2001 йиллар давомида Lufthansa самолётлари Франкфурт-Тошкент йўналиши бўйича парвоз қилган.
XS
SM
MD
LG