Линклар

БМТ Бош котиби Марказий Осиёга сафар қилади


31 март куни Марказий Осиё давлатларига бошланадиган илк сафари чоғида Бан Ки Мун бешала давлат раҳбари билан минтақавий ҳамкорлик, қуролсизланиш, экология, Минг йиллик тараққиëт дастурининг бажарилиши каби муҳим масалаларни муҳокама қилади.

Бан Ки Мун сафарини дастлаб Ашхободдан бошлайди. Сўнг Бишкек, Тошкент, Душанбе ва Остонага боради. Ўзбекистонга ташрифи чоғида Бан Ки Мун президент Ислом Каримов билан учрашади.

Орол денгизи қуришининг салбий оқибатлари ҳамда минтақавий сув тақсимотидаги муаммоларнинг мулоқот чоғида асосий масала бўлиши кутилмоқда.

Тошкентга ташрифи чоғида БМТ Бош котибининг Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида талабалар учун маъруза ўқиши режаланган.
XS
SM
MD
LG