Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:40

Россияликлар миллий мотам кунини ўтказмоқда


Москва метро бекатларида икки худкуш кетма-кет ўзини портлатгани оқибатида нобуд бўлганлар сони 39 кишига етди. 29 март куни эрталаб амалга оширилган ҳужумларда яна 60 киши яраланди.

30 март Россияда мотам куни деб эълон қилганидан сўнг давлат идораларида байроқлар ярмига туширилди.

Россияликлар портлаш содир этилган “Лубянка” ва “Маданият боғи” метро станцияларига гуллар олиб келиб шамлар ёқдилар.

Душанба кунги портлашлардан сўнг Москва метросида милиция ходимлари сони кўпайтирилди ва мамлакат шаҳарлари бўйлаб транспорт тармоқларида хавфсизлик чоралари кучайтирилди.

29 март кунги ҳужум учун масъулиятни ҳозирча ҳеч бир гуруҳ ўз зиммасига олгани йўқ.

Аммо Россия Федерал хавфсизлик хизмати худкушларнинг чечен жанггариларига алоқадор эканини тахмин қилмоқда.

Халқаро ҳамжамият¸ жумладан¸ АҚШ президенти Барак Обама Москва метросида тинч аҳолига қарши уюштирилган ҳужумни кескин қоралади.
XS
SM
MD
LG