Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:55

Россия Грузия айирмачи ўлкасига ёрдам беради


Россия Грузиядан ўз мустақиллигини эълон қилган Жанубий Осетияга 191 миллион долларлик молиявий ёрдам кўрсатишини билдирди.

Минтақавий тараққиёт вазири ўринбосари Роман Пановнинг РИА Новости ахборот агентлигига билдиришича, бу маблағнинг пойтахт Цхинвал шаҳри йўллари ва сув таъминоти тизимини таъмирлаш, шунингдек, газ қувури ётқизиш ва бошқа лойиҳаларга сарфланиши режаланган.

Бу лойиҳалар Россия ва Грузия ўртасида 2008 йил августида бўлиб ўтган қисқа муддатли урушдан кейин ишлаб чиқилган.
XS
SM
MD
LG