Линклар

Эркин микрофон - Самарқандлик муҳожир аëлга совчи қўйилди

  • Садриддин Ашур

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.

Озодлик орқали Москвада ëлғиз ўзи икки боласи билан қийналиб қолганидан шикоят қилган муҳожир аëлга раҳми келган унинг айрим миллатдошлари унга нафақат молиявий ëрдам¸ балки мўмин-мусулмон эр топиш тараддудига тушганларини айтадилар.

“Исломни қоралаш учун ташкил қилинди”

29 март куни Москва метросидаги портлашларга муносабат билдирган ўзбекистонлик Абдуқаҳҳор ака, бу портлашларнинг содир қилинишига оид ўз версиясини тақдим этади:

- Мен бу портлашни рус ҳукуматининг ўзи уюштирган деб ўйлаяпман. Бунақанги хулосага келишимнинг сабаби¸ биринчидан кеча воқеа содир бўлиши билан дарров “Буни Северо Кавказдаги террористик гуруҳларга алоқадор одамлар қилди” деяпти. Ким қилганлигини бунақанги даражада билиш бу мумкин бўлмаган нарса.

Иккинчидан¸ бунақанги қилишлигининг сабаби Россияда мусулмончиликни тарқатмаслик учун ҳукумат олдини олаяпти. Халқини исломдан узоқлаштираяпти. Мусулмонлар билан халқ ўртасидаги жарликни кенгайтирмоқчи. Улар ҳозирги кунда халқининг иқтисодий¸ ижтимоий¸ сиëсий муаммоларини ечиб бера олмай тургани учун халқлар бошқа мафкура ахтараяптида. Халқ уйғонганлиги учун ҳукуматга нисбатан ишонч йўқолганда. Ҳозирги кунда булар исломнинг сиëсий динлигини¸ инсонларни ҳар тарафлама тўғри бошқаришлигини агар мусулмонлар тушунтирса¸ улар тезда қабул қилаяптида. Шунинг учун мусулмонлар билан халқ ўртасида¸ улар мусулмонларни эшитмаслиги учун¸ ҳали мусулмонларни танимасдан¸ билмасдан туриб нафрат уйғотиш учун мана шунақанаги сиëсий найрангларни қилаяпти¸ дейди Абдуқаҳҳор ака.


“Яхшилик қил¸ дарёга сол...”

28 март куни Озодликнинг “Эркин микрофони”га гапирган самарқандлик Ойсара исмли аёл Москва шаҳрида меҳнат муҳожири эканлигини таъкидлар экан, ўзини икки фарзанди билан эри ташлаб кетганлиги, шу кунларда эса қийналиб қолганлиги ҳақида гапирган эди. Москва вилоятида ишлаётган қирғизистонлик Акмалжон, бу эшиттиришни кўпчилик бўлиб тинглашгани ва ориятли йигитлар бу аёлга моддий ёрдам йиғиб бериш таклифи билан чиққанини айтади:

Акмалжон: Биз сизларнинг доимий мухлисларингиз. Қирғизистонданмиз. Самарқандлик аëл тўғрисида нима бўлдию кечаги куни. Ҳаëтидан нолиб телефон қилдию. Агар телефонини берсангиз¸ у киши рози бўлса¸ уйланишга қодирдекмиз¸ бир ëрдам қилайлик деган мақсадда ...

Озодлик: Қандай уйланишга қодирсиз?

Акмалжон: Бу ерда уйланишга қодир болалар бор¸ турмуш қураман деса. Ëки моддий томондан ëрдам берадиган болалар бор. Болалар телефон номерини берса деб сўрашаëтган эди. Сурхондарëдан бор¸ Самарқанддан бор. Булар диндан жуда узоқ болалар экан. Биз ўзимиз беш маҳал намоз ўқиймиз. Шуларни йўлга солдик. Озми-кўпми намоз ўқишаяпти. Ароқ ичишни ташлашди¸ зино йўлидан қайтишаяпти. Қўлимиздан келганча 50 долларми¸ 100 долларми Оллоҳ йўлида розилигини берса¸ мабодо ëрдам бермоқчи бўлдик.

Озодлик: Бўлмаса биз ундан аввал розилигини олишимиз керак.

- Розилигини олсангиз¸ моддий томондан ëрдам берадиган болалар бор. Биз Москва вилоятидамиз. У аëл Москвада экан. Кечаги кун мана терактлар бўлди. Ҳаëти янада оғирлашиб қолган бўлиши мумкин. Шунинг учун биз қўлдан келганча Оллоҳ йўлида ëрдам бермоқчи эдик¸ дейди Акмалжон.


“Мен ўзбек халқидан миннатдорман”

Тожикистоннинг Ғончи туманидан қўнғироқ қилган Жамолиддин ака, ўзбек халқига бўлган чуқур эҳтиромини билдирар экан, Ўзбекистон президентидан Роғун ГЭСининг қурилишида халал бермаслигини илтимос қилади:

- Авваламбор¸ ўзбек халқига ўзимнинг миннатдорчилигимни изҳор қилмоқчиман. Мен Ўзбекистонда 18 йил шофëр бўлиб ишлаганман. Ўзбекистондаги кўп сув омборларида¸ масалан¸ Зомин сув омборида¸ Туямўйин сув омборида ишлаганман. Жиззахстрой деган жойда ишлаганман. Мен ўзбек халқига миннатдорчилигимни изҳор қилмоқчиман. Фақат Ўзбекистон раҳбарига¸ президентига айтмоқчиманки¸ улар бизга халал бермасин. Роғун ГЭСини улар хоҳлайдими хоҳламайдими биз қурамиз. Мен оддий бир Тожикистон фуқаросиман. Ҳар куни эрталаб соат 9 гача сизларнинг радиони эшитаман. Роғун ҳақида кўп гапирасизлар. Худо хоҳласа бу Роғун битади. Нимагаки уни тожик аҳли хоҳлайди. Саккиз-тўққиз ой бизлар светсиз ëтамиз. Свет бизнинг ҳаëтимизку ахир. Ўзингиз ҳам биласиз свет қанақа нарса эканлигини. Уйимиз ҳеч бўлмаса равшан бўладику. Мен оддий ўзбек халқидан миннатдорман. Мен улар билан дўстман. Менинг уларга ҳеч қандай нимам йўқ. Фақат Ўзбекистон раҳбарларига айтмоқчиманки¸ улар бизларга халқит бермасин. Аксинча¸ ўзбек халқининг фойдаси учун ишласин. Улар қандай яшайди¸ қандай тирикчилик қилади мен жуда яхши биламан. Шуни айтмоқчиман¸ дейди Жамолиддин ака.

**********************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас.!
XS
SM
MD
LG