Линклар

logo-print

Журналда бор¸ ўзи йўқ дарслар


Қарийб икки ойни далада ўтказган болалар учун қолдирилган дасрларни ўқитувчилар "ўтмоқда".

Қарийб икки ойни далада ўтказган болалар учун қолдирилган дасрларни ўқитувчилар "ўтмоқда".

Жиззахлик мактаб ўқувчилари кейинги йиллар давомида илк бор баҳорги таътилга чиқарилди. Ўқитувчилар эса¸ пахта мавсумидаги 1,5- 2 ойда ҳам «дарс ўтилган»ини қайд этиш учун¸ синф журналларининг кузги саҳифаларини тўлдириш билан банд.

Айни кунларда жиззахлик ўқувчилар 21 март куни бошланган баҳорги таътилда дам олаяптилар.

Жиззахлик ўқитувчи Зиёдулла Раззоқовга кўра, ўқувчиларнинг баҳорги таътилда дам олиши кейинги йилларда деярли учрамаган ҳодиса.

Зиёдулла Раззоқов: Олдин бизда бунақа эмас эди. Мана шу пайтгача¸ айтайлик¸ юқори синф ўқувчиларини пахтага чиқариб қишлоқ хўжалик ишларида унумли фойдаланган бўлса¸ мана шу ҳар чорак мобайнида ўқувчиларга каникуллар берилади. Ўша пахтага чиққан ўқувчилар каникулга чиқмас эдида¸ пахтага чиққан даврида ўқимасдан қолган пайтларини ҳисобга олиб¸ булар келиб мактабда ўқишни давом эттирарди ва журналларда тўлиқ ўтилган дарсни ўтилди қилиб¸ ўтилмаганини эса ўтилмади қилиб қайд қиларди. Ҳозир эса унақа эмас. Ҳозир айтайлик 5 синфдан 9 синфгача бўлган ўқувчиларни пахтага жалб қилган бўлса¸ шу оралиқ муддатида ўқувчилар ўқимаган мактабда. Лекин ўқимаган бўлса ҳам ўша кунларда тўлиқ мактабларда дарс бўлди қилиб журналлар тўлиқ қайд қилинган.

Озодлик: Сизларда неча кун пахтага чиқилди?

Зиёдулла Раззоқов: Бир ярим¸ икки ойлар чиқди.

Озодлик: Демак¸ ўша икки ой мактабларда дарс ўтилди қилиб тўлдирилаяпти.

- Худди шундай. Ўқувчилар учун ажратилган журналлар тўғридан-тўғри қайд этилиб келганлигининг ўзим гувоҳиман. Ҳаммаси хўжакўрсинга бўлиб келаëтган иш. Бу Жиззахнинг Зарбдор туманидаги 25-мактабнинг барчасида шунақа ҳолат, дейди Зиёдулла Раззоқов.

Яқинда Германиядаги Инсон ҳуқуқлари Ўзбекистон-Германия форуми жиззахлик ўқувчиларнинг баҳорги таътили борасида мониторинг ўтказди.

Ушбу ташкилот раҳбари Умида Ниёзовага кўра, Жиззахда аввал Ўзбекистон ҳудудида учрамаган ҳолатлар аниқланган.

Умида Ниёзова: Олдин фақат журнални тўлдирарди. Ҳозир болаларнинг дафтарларини тўлдириб¸ ҳатто контрольный¸ домашний дафтарларини тўлдириб¸ баҳолар қўйиб чиқишаяпти.

Озодлик: Буни ўқитувчиларнинг ўзлари қилишаяптими?.

- Ҳа¸ ўзлари. Биз мониторинг давомида аниқлашимизча¸ ўқитувчиларнинг ўзлари дафтарларни тўлдириб¸ ўзлари текшириб¸ ўзлари баҳо қўйишган. Ким кимни алдамоқчи¸ умуман тушунарсиз. Қизиқда. Логикага тўғри келмайдиган яна бир иш. Бу йил айрим ота-оналардан расписка олинган, что ота-оналар болаларини пахтага юборишмайди ва ишлатишмайди. 14 ëшдан кичик болаларни ишлатишмайди деган мазмунда расписка олишган. Бу билан бутун айбни ота-оналарга тўнкаб ўзлари сувдан қуруқ чиқишмоқчи. Абсурд қанақадир, дейди Умида Ниёзова.

Зиёдулла Раззоқовга кўра, Жиззахнинг Зарбдор тумани мактабларида ўқувчиларнинг пахта теримига чиққанини инкор қилиш учун жуда кўплаб усуллар ўйлаб топилган.

- Ҳар бир мактабларда углублëнный синфлар бўлади. Масалан¸ қачон комиссия келганда¸ ўша синфда ўқувчилар шунақа даражада тайëрланган бўладики¸ улар ҳар бир саволларга тўлиқ жавоб беради. Энг қизиғи ўша синфдаги ўқувчилар пахталарга жалб этилмайди. Ана уларга савол-жавоб берилганда¸ уларнинг ҳар бир саволига тўлиқ ва равон қилиб жавоб беради. Комиссия “ҳақиқатан бу ерда иш бўлаяпти экан, ўқиш бўлаяпти экан” деган тушунча билан орқага қайтиб кетаверишади. Жойларда ана шунақа табақалаштиришлар мавжуд. Келадиган битта-иккита комиссияларнинг оғзини ëпиш мақсадида ташкил қилинган нарса, дейди Зиёдулла Раззоқов.

Биз юқоридаги ҳолатларга ойдинлик киритиш мақсадида Жиззах вилояти Зарбдор тумани Халқ таълими бўлими раҳбари Абдумутал Эргашевга мурожаат қилдик.

Озодлик: Мен журналист Меҳрибон Бекиеваман. Радиодан қўнғироқ қилаëтган эдим. Ҳозир туман ўқувчилари баҳорги таътилдами?

Абдумутал Эргашев: Ҳа.

Озодлик: Пахта пайтида қолдирилган дарслар нима бўлаяпти?

Абдумутал Эргашев: Таътил давомида юқори синфларники қопланаяптию.

Озодлик: Қандай қилиб қопланаяпти?

Абдумутал Эргашев: Масалан¸ 9-синфлар пахтада бўлган бўлса¸ ўшаларга дарс бўлдику.

Озодлик: Қанча вақтдир пахтада бўлишди тўғрими?

Абдумутал Эргашев: Ҳа. Бир ой.

Озодлик: Агар ўқувчилар таътилда бўлса¸ ўша пайтда қолдирилган дарсни ўқувчилар қанақа қилиб қоплаяпти?

Абдумутал Эргашев: Ҳозир фақат 9 синфларимиз ўқияптию. Қишки таътилда ҳам ўқиди.

Озодлик: Ҳозир мактабларда ўқишми¸ таътилми?

Абдумутал Эргашев: Мактабларда 9 синфларга ўқиш. Қолган ҳаммасига таътил. Пахта даврини қоплаш мақсадида олдиндан чақиртирилганда булар.

Озодлик: Биз эшитдикки¸ айрим жойларда синф журналлари пахта давридаги вақтни пахта чиқмади¸ деган маънода тўлдирилаяпти экан...

Абдумутал Эргашев: Йўқ. Йўқ. Бунақа ҳолат йўқ. Вазирликдан бизга пахтага чиққанлигимиз сабабли қоплаш буйруқлари келган. Масалан¸ тўрт ҳафта деб келган. Тўрт ҳафтада ўтиладиган дарслар неча соатдан қолган. Ўша таътил ҳисобига неча соат қопланади¸ қўшимча дарслар ҳисобига неча соат қўшилади. Ўшалар кўрсатилганда у жойда. Таътилда¸ масалан¸ тўрт соат бўладиган бўлса¸ ҳафтасига икки соатдан қолдирилган бўлса¸ ўшанинг икки соати таътил давомида ўтилади. Икки соати тиғишлаштирилган ҳисобига ўтилади.

Озодлик: Таътил даврида ўқиш ўқувчиларга оғирлик қилмайдими? Дам олиши керакку бу пайтда.

Абдумутал Эргашев: Пахтадан қолиб кетган дарсларни қоплашимиз керакку. Ўрганиши керакку болалар.

Озодлик: Демак¸ болалар бу ҳолатга ўрганиши шарт.

Абдумутал Эргашев: Ўрганиши шарт эмаску¸ энди бу нарса ҳам барибир керакда. Фан йўналиши бўйича ўтиладиган темалар ҳаммаси бир-бирига узвий боғлиқку. Бирини билмай туриб иккинчисини ўргана олмайдику. Бу нарсани қисқа фурсатда бўлса ҳам ҳеч бўлмаса мазмун моҳиятини тушунтириб беришимиз керакку.

Озодлик: Лекин бошқа тарафдан қонун бўйича болалар баҳорги ëки қишки таътилда дам олиши керак. Бу даврда улар ўқиса¸ бунинг устига бир-икки ой пахта терса. Болаларга оғирлик қилмайдими?

Абдумутал Эргашев: Оғирлик қилади¸ конечно.

Озодлик: Оғир бўлса ҳам болаларни қийнайсизларда? Шунақами?

Абдумутал Эргашев: Йўғе. Ëшларимиз келажагимиз. Таълим йўналиши бўйича уларга керакли нимани беришимиз керакку. Алишер Навоий “Ëшликда олинган билим¸ тошга ўйилган нақш кабидир” деб бекорга айтмаганку. Пахта деб туриб пахта даврида ўтмасдан қолдириб кетилган дарсларни тиғишлаштириб кетадиган бўлсак¸ тушунчага эга бўлмайдида. Маълум миқдорда бўлса ҳам тушунча беришимиз керак.

Озодлик: Мана ўзингиз “маълум миқдорда” деяпсиз. Тўлиқ миқдорда эмас¸ демак ўқувчилар қолдирилган дарсни маълум миқдордагина ўзлаштиришади. Шундайми?

- Шу энди ўзлаштиришади. Пахта пайтида қолдирилган дарсни барибир билиши керакку. Пахта пайтида бўлмаса экан дарс мобайнида мунтазам равишда программа асосида қанча режалаштирилган бўлса¸ унинг ҳаммасини ўргатсак. Пахта пайтида қолиб кетган, мажбурмизда энди, дейди Жиззах вилояти Зарбдор тумани Халқ таълими бўлими раҳбари Абдумутал Эргашев.
XS
SM
MD
LG