Линклар

АҚШ Эронга қарши санкциялар тезроқ эълон қилиниши тарафдори


АҚШ ва Франция президентлари Барак Обама ва Николя Саркозилар Эронга қарши янги санкциялар тезроқ жорий этилишига умид билдирди.

- Умид қиламанки, бу иш шу баҳорда қилинади. Мен санкциялар режими жорий этилишини узоқ ойлар кутишдан манфаатдор эмасман, деди Барак Обама Вашингтонда сешанба куни ўтказилган сўзлашувлардан кейин.

Николя Саркозига кўра, Франция мазкур масала юзасидан АҚШ билан ҳам, Европа мамлакатлари билан ҳам ҳамкорлик қилади.

АҚШ ва Франция президентлари, шунингдек, иқтисодий бўҳронга қарши кураш, халқаро молиявий ташкилотларни ислоҳ қилиш масалаларини, икки томонлама алоқаларни муҳокама қилдилар.
XS
SM
MD
LG