Линклар

Сербия мусулмонлардан узр сўради


Сербия парламенти сешанба куни кечқурун маъқуллаган резолюцияда 1995 йили Сребреница шаҳрида босниялик мусулмонлар оммавий равишда қатл этилгани учун расман узр сўралди.

Парламентдаги етакчи коалиция томонидан қувватланган резолюцияда қурбон бўлганларнинг қариндош-уруғларига ҳамдардлик билдирилиб, босниялик сербларнинг қуролли кучлари томонидан қарийб 8 минг мусулмон ўлдирилишининг олди олинмагани учун кечирим сўралган.

Айни пайтда ҳужжатда Сребреницадаги қотилликлар геноцид сифатида баҳоланмаган.

Серб миллатчилари кеча кечқурун қабул қилинган резолюцияни рад этди. Уларнинг фикрича, 1990 йиллар ўрталарида бўлиб ўтган Босния уруши давомида мусулмонлар ва хорватлар ҳам содир этган жиноятлар тилга олиниши керак эди.

Аввалроқ халқаро суд Сребреницадаги воқеаларни геноцид, деб тан олган ва қатлиомнинг олдини олмагани учун Сербияни қоралаган эди.
XS
SM
MD
LG