Линклар

logo-print

Карзай жангарилар билан музокара ўтказди


Афғонистон президенти Ҳамид Карзай сешанба куни жангарилар гуруҳи "Ҳизби Исломий" билан сўзлашувларнинг биринчи раундини ўтказди.

Хабарларга қараганда, томонлар бир фикрга келганлари йўқ, бироқ Афғонистонда миллий ярашув масалаларига бағишланган 3 кунлик конференция бошлангунича мулоқотни давом эттиришга келишиб олдилар. Анжуманни май ойида ўтказиш режалаштирилган.

Конференцияда афғон жамиятининг турли қатламлари вакиллари – 13 мингдан зиёд вакил, 200 нафар чет эллик иштирок этиши кутилмоқда.

Сешанба кунги сўзлашувлар президент Карзай билан исёнчи гуруҳлар вакиллари ўртасида ўтказилган шу форматдаги биринчи учрашувдир.
XS
SM
MD
LG