Линклар

Метродаги портлашлар қурбонларини дафн этиш бошланади


Бугун Москва шаҳри ва Москва областида, Калуга шаҳрида Москва метросида амалга оширилган портлаш қурбонларининг дафн маросимлари бўлиб ўтади.

Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигига кўра, Лубянка ва Парк Культури станцияларида нобуд бўлган 39 кишидан икки нафарининг шахси ҳануз аниқлангани йўқ.

Сўнгги маълумотларга қараганда, портлашдан 80 дан зиёд киши тан жароҳати олгани аниқланган. Улардан 76 нафари Москвадаги касалхоналарда даволанмоқда. Аксариятининг аҳволи оғир.

30 март Россия пойтахтида расмий мотам куни сифатида ўтди.

Давлат идоралари пештоқларидаги байроқлар тушириб қўйилди.

Москваликлар портлашлар юз берган жойлар атрофида марҳумлар учун шамлар ёқди, улар ҳурматига гуллар қўйди.
XS
SM
MD
LG