Линклар

"Катта саккизлик" Эрон ядровий дастурига қарши


"Катта саккизлик"ка аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари Эронга қарши халқаро босимнинг кучайтирилиши керак, деган фикрда якдиллик билдирди.

Бу ҳақда Канада ташқи ишлар вазири Лоуренс Кэннон "Катта саккизлик" вазирларининг Канаданинг Квебек провинциясида сешанба куни якунига етган учрашувидан сўнг хабар қилди.

Кэннонга кўра, "Катта саккизлик" мамлакатлари Эрон билан унинг ядровий дастури юзасидан мулоқотни давом эттиришга тайёр, бироқ Теҳрон бу тайёрликка мутаносиб жавоб бермаётгани учун муаммо ечимига қатъийроқ позициялардан туриб ёндошиш лозим.
XS
SM
MD
LG