Линклар

logo-print

Бҳутто иши юзасидан тергов натижалари эълон қилинмайди


БМТ 2007 йил декабрида суиқасд қурбони бўлган Покистон собиқ Бош вазири Беназир Бҳуттонинг ўлими юзасидан ўтказилган тергов-суриштирув натижаларини эълон қилишни кечроқ муддатга кўчирди.

Бундай қарор натижалар эълон қилиниши режалаштирилган кун – 31 март арафасида Покистон президенти, Беназир Бҳуттонинг турмуш ўртоғи Осиф Али Зардорийнинг илтимосига жавобан БМТ Бош котиби Бан Ки Мун томонидан қабул қилинди.

Хабар қилинишича, тергов натижалари 15 апрел куни эълон қилинади.

Покистон президентининг илтимоси ортида қандай сабаблар ётгани ҳозирча ноаниқ.

Беназир Бҳуттонинг ўлими юзасидан мустақил тергов ўтказишни Покистоннинг Зардорий етакчилигидаги янги раҳбарияти сўраган эди.
XS
SM
MD
LG