Линклар

Франция Давлат кенгаши ҳижобни тақиқламасликни тавсия қилди


Франциянинг олий маъмурий органи – Давлат кенгаши муслималарга ҳижобда юришни тўла тақиқламасликни тавсия қилди.

Давлат кенгашининг ҳукуматга тақдим этган тавсияномасида айтилишича, муслималар ҳижобини тўла тақиқлаш тўғрисидаги ҳужжатни Конституциявий суд ғайриконституциявий, деб топиши, Инсон ҳуқуқлари Европа суди ҳам уни рад этиши мумкин.

Айни пайтда, Франция Давлат кенгаши давлат идоралари ва бир қатор жамоат жойларида муслималарнинг ҳижобда бўлишини тақиқлаш мумкинлигини соқит қилмади.

Президент Саркози тарафдорлари бўлган депутатлар гуруҳи ҳижобни тўла тақиқлаш тўғрисидаги қонун лойиҳасини парламентга тақдим қилмоқчи.

Франция ички ишлар вазирлиги маълумотларига қараганда, мамлакатда яшайдиган муслималарнинг 2000 нафари ҳижобда юради.
XS
SM
MD
LG