Линклар

logo-print

Доғистонда портлашлар содир бўлди


Россиянинг Доғистон республикасида содир этилган иккита портлаш оқибатида камида 12 киши нобуд бўлди, 20дан ортиқ фуқаро тан жароҳати олди.

Терговчиларнинг билдиришича, биринчи портлаш Кизляр шаҳридаги Ички ишлар бошқармаси биноси ёнида содир этилган. Воқеа жойига терговчилар, милициянинг юқори мартабали расмийлари ҳамда маҳаллий аҳоли тўпланган маҳал милиция кийимида бўлган худкуш шахс уларга яқинлашиб, ўзини портлатиб юборган.

Портлаш қурбонлари орасида милициянинг бир неча ходими, жумладан юқори лавозимли расмийлар ҳамда тинч аҳоли вакиллари бўлгани айтилмоқда.

Бундан икки кун аввал Москва метро станцияларида икки худкуш аёл томонидан портлашлар содир этилди. Москвадаги портлашларда салкам 40 киши нобуд бўлди, 90 дан ортиқ киши тан жароҳати олди.

Россия хавфсизлик хизмати метро станцияларидаги портлашлар ортида Шимолий Кавказга алоқаси бўлган террорчи гуруҳлар тургани хусусида баёнот тарқатди.
XS
SM
MD
LG