Линклар

Германия элчиси Тожикистон расмийларини огоҳлантирди


Германиянинг Тожикистондаги элчиси Дорис Ҳертрампф Тожикистон расмийларини Роғун ГЭС қурилиши учун аҳолидан пул жамғариш мамлакатдаги ижтимоий аҳволни янада оғирлаштириб юбориши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Бу ҳақда германиялик дипломат 30 март куни Тожикистон иқтисодий тараққиёт ва тижорат вазирлигида бўлиб ўтган музокара чоғида билдирди.

Жаноб элчи ўз ҳукумати Тожикистоннинг Роғун ГЭСи стратегияси бўйича белгилаб олган бу хил йўналиши билан рози бўла олмаслигини қайд этди.

- Гап бу тадбирни қўллаб-қувватлаш ёки унга қаршилик қилишда эмас. Биз Тожикистондаги энергетика тақчиллиги муаммосидан яхши хабардормиз. Бироқ Германия ҳам Европа Иттифоқи бошқа давлатлари сингари сув ва энергетика масалалари минтақавий масала эканини тан олади. Ва бу масалалар минтақа бошқа давлатларининг ҳам манфаатларини назарга олган ҳолда ҳал этилиши лозим, деди германиялик дипломат.
XS
SM
MD
LG