Линклар

Сербия мусулмонлар ўлими учун кечирим сўради


Европа иттифоқи 1995 йилда Сребреницада 8000 га яқин мусулмонни ўлдирилиши учун расман кечирим сўрашга оид Сербия парламенти қарорини олқишлади.

Сешанба куни Сербия парламенти мусулмонларнинг оммавий ўлдирилгани учун расман кечирим сўраш тўғрисидаги резолюцияни қабул қилди. Бироқ мазкур резолюцияда қатлиом сўзи ишлатилмаган.

Мазкур резолюция учун Сербия парламентидаги кўпчиликни ташкил қилган ғарбпараст кучлар овоз бердилар, миллатчилар партияси вакиллари эса ушбу резолюцияга қарши овоз бердилар.

Сербия бир неча йилдан буён ЕИ сафига қўшилишга ҳаракат қилиб келмоқда. Бироқ ЕИ Сербиядан мусулмонлар қатлиоми учун масъул бўлган босниялик серблар армияси бош қўмондони Радко Младични қўлга олиб¸ халқаро трибуналга топширишни талаб қилмоқда.



XS
SM
MD
LG