Линклар

logo-print

Россия Ўзбекистондаги сармоясини орттирмоқчи


Россиянинг “Лукойл” ширкати 2010 йилда Ўзбекистондаги газ лойиҳалари учун 480 миллион доллар сармоя киритиш ниятида.

Бу ҳақда Риа Нивости ахборот агентлиги Россия Бош вазири ўринбосари Сергей Иванов баёнотига таянган ҳолда хабар тарқатди.

Бундан бир оз аввал “Лукойл” шаркати раҳбари Вагит Алекперов Россия ширкати 2015 йилга қадар Ўзбекистондаги газ лойиҳалари учун қарийиб 5 миллиард доллар сармоя киритиш ва газ қазиб олиш кўламини йилига 3 дан 16 миллиард куб мертга етказиш ниятида эканини эълон қилган эди.

Ҳозирги кунда “Лукойл” ширкати Ўзбекистонда бир нечта лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда. Жумладан¸ Россия ширкати Орол денгизида газ конларини аниқлаш ишлари олиб бормоқда ва Қандим-Ҳовзак-Шоди лойиҳаси доирасида газ қазиб олишни бошлаган. Хабарларга кўра, 2009 йилнинг март ойига қадар “Лукойл” ушбу кондан 6 миллиард куб метр газ қазиб олишга муваффақ бўлган.

Айни пайтда дунёдаги йирик BP ширкатининг 2009 йилги жаҳондаги ëнилғига оид статистик ҳисоботида айтилишича, 2008 йилда Ўзбекистон 62.2 миллиард куб мерт газ қазиб олган. Мамлакат газ заҳираларининг эса 1.58 триллион куб мерт экани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG