Линклар

logo-print

Белгияда бурқа тақиқланиши мумкин


Белгия парламентининг махсус қўмитаси жамоат жойларида шахсни аниқлаш мумкин бўлмаган кийим ва бош кийимларда юришни тақиқлашни назарда тутган қонун лойиҳасини бир овоздан маъқуллади.

Биринчи навбатда исломий бурқа назарда тутилган мазкур қонун лойиҳаси ушбу йўналишда Европа давлатлари орасида қабул қилинган биринчи ҳужжатдир.

Апрел ойи охирида мазкур қонун лойиҳаси Белгия парламенти муҳокамасига юборилади.

Ушбу қонун лойиҳаси парламент томонидан ҳам маъқулланадиган бўлса, жамоат жойлари, истироҳат боғлари, спорт майдончалари ва аҳолига хизмат кўрсатувчи биноларга бурқада келиш тақиқланади.
XS
SM
MD
LG