Линклар

logo-print

Медведев ҳам портлашларда ўзаро боғлиқликни кўрди


Россия президенти Дмитрий Медведев Москва ва Доғистондаги портлашларни "битта занжирнинг халқалари", дея атади.

Бугун Москвада чиқиш қилган Медведев, шунингдек, террорчи гуруҳлар Россиядаги вазиятни издан чиқаришга уринаётганини таъкидлади.

-Террорчиларнинг мақсади мамлакатдаги вазиятни издан чиқариш, жамоатчилик секторини буткул тамом қилиш ва аҳоли орасида қўрқув ва ваҳима солишдан иборат. Бироқ биз бунга йўл қўймаймиз, деди Дмитрий Медведев.

Бундан бир оз аввал Россия Бош вазири Владимир пойтахт Москва ва Доғистоннинг Кизляр шаҳридаги портлашлар ортида айни кучлар тургани ҳақида баёнот берди.

Ушбу портлашларда жами 50дан ортиқ киши нобуд бўлди, 100дан ортиқ фуқаро тан жароҳати олди.

Москва ва Кизлярдаги портлашлар учун масъулиятни ҳозирча ҳеч ким ўз зиммасига олгани йўқ.

Душанба кунги портлашлар ортидан Владимир Путин ушбу қонли ҳужумлар учун масъул бўлган шахсларнинг барчасини жазолашга ваъда берди.

XS
SM
MD
LG