Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 12:08

Эркин микрофон - БМТ раҳбаридан нажот кутишмоқда


SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.
SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.

Озодлик орқали Бан Ки Мунга мурожаат қилган ўзбеклардан бири¸ ундан Тошкентга қилажак сафари давомида инсонлар эрки¸ сўз эркинлиги вазиятини яхшилаш масаласида қатъий фикр айтишни сўради.

Туяни устида ҳам ит қопганлар....

Андижондан қўнғироқ қилган уч фарзанднинг онаси Озода опа маҳаллий ҳокимият идораларидан шикоят қилди.

Озода опа: Мен Қосимова Озодаман. Биринчи ëтоқхонада яшайман. Учта фарзандим бор. Учта фарзандимга мен туғилгандан бери¸ эрим мана шунақа¸ давлат ишида ишламайди¸ лекин “Одамийлик юзасидан менга ëрдам беринглар илтимос. Шароитим мана бунақа. Мен бировнинг ўртасига тушиб қолиб анча пулга тушганман. Давлат қўлида ишлайман¸ деб битта бола мени анча пулга ортган. Ўртада туриб қолганман. Ўртага туриб қолиб бўйнимда беш-олти миллион қарзим бор. Ўзимнинг пулларимни ҳам олиб кетди у одам. Судга берди мени. Ҳозир рўзғоримга қийналиб кетдим. Мен адашдим. Аëл кишилигимга бориб қийналиб¸ мана шу одамга ишониб мана шунча иш бўлди. Шунга ҳеч бўлмаса норасида болаларнинг пулини бир нарса қилиб тўғирлаб беринглар¸ илтимос. Паспортларим залогда. Қийналиб кетдим. Эримнинг топгани рўзғордан ортмаяпти” деб ҳокимиятга бориб ҳақиқатни айтдим. “Бўпти. Ëрдам берамиз” деди. Раҳмат. Маҳалла комитетига чиқарди¸ лекин ҳеч қанақа ëрдам йўқ. Менинг паспортим йўқлигини билиб туриб маҳалла комитети “ЗАГС хонага бориб ариза ташланг. Биринчи сизни эрингиз билан ЗАГСдан ўтказамиз” деди. “Пулимиз бўлса¸ паспортимиз бўлса¸ ўзимиз ҳам бориб ЗАГСдан ўтиб оламиз” дедим. Мен болаларимнинг пулига жуда кўп югурдим.

Озодлик: Паспортингизга нима бўлган?

Озода опа: Паспортим бировда. Айтдимку ҳозир ўртада туриб озгина пул қарз бўлиб қолганман деб. Ўша одам менинг паспортимни олиб қўйиб бермаяпти. Пулни берсанг¸ бераман деди.

Озодлик: Қонунга тўғри келмайди бу. Сизнинг паспортингизни олиб қўйишга ҳаққи йўқку унинг.

Озода опа: Ҳаққи бор экан. Ўғли орган ходими экан. Мен ҳам шу гапни гапирдим. Ўзига ҳам бориб айтдим. “Ëшлик қилиб¸ ўша инсонга ишониб яхшилик қиламан¸ деб адашибман. Паспортимни беринг. Болаларимнинг пулини тўғирлай. Бераман” десам¸ “Йўқ¸ сен қочиб кетасан” дейди. “Ая мен қочиб кетадиган аëл эмасман” десам¸ “Йўқ” деди. Ҳатто участковойларга мен ялиниб бордим. “Ака¸ мен фарзанд кўрдим. Учинчи фарзандимнинг метрикасини ололмаяпман. Илтимос вақтинчалик паспортга бўлса ҳам ëрдам беринг” десам¸ “Йўқ” деди. “Ë бўлмаса ўзимнинг паспортимни олиб бериб туринг икки-уч кунга” десам ҳам участкавой олиб бермади. Жуда кўп ялиндим. Менинг бормаган ерим қолмади. Ҳозир қаерга боришга ҳайронман.

Озодлик: Сизнинг паспортингизни олиб қўйган одамларнинг исм-фамилиясини айтинг. Ким у¸ қаерда ишлайди?

- Мухторова Муборак опа. Ўғлининг исми Мухторов Равшанбек. Менинг эримнинг холасининг қизи меҳмонга келганда қулоғидаги зирак-узугини олиб кетган 300 минг сўмлик. Ҳам паспортимни олиб олган. Уни ҳам бермаяпти¸ паспортини ҳам бермаяпти. Мен сени қаматаман деяпти¸ дейди Озода опа.

Озода опа гапида давом этаркан 14 йил аввал бошига тушган кўргилик ҳақида ҳам ҳикоя қилди.

Озода опа: Менга битта-иккитаси маслаҳат бериб қолган эди. “Мана шунақа Озодлик студияси бор. Телефон қилинг” деган эди. Шунга қилаëтган эдим. Мен шу давлат томонига беш йилдан бери югурдим. 1996 йил уйимизга ўт кетган. Шу тўғрисида мен ҳокимиятга кўп мурожаат қилдим. Ер беришди. “Ерни олиб туринг. Кейин уй солишингларга ëрдам берамиз” деди. Битта бола орқали анча пулимизни олди.

Озодлик: Ким олди пулингизни?

- Шуни билмаймизда. Ҳокимиятга боғлиқ ишлайди. “Майли энди ҳеч бўлмаса болаларимизнинг пулига ëрдам беринглар” десак¸ “Эрингиз давлатнинг ишида ишламайди” дейди. “Тошкентда бунақа қарорлар йўқку. Болаларнинг пулини бир нарсага етказа олмаса¸ шароити оғир бўлса оладию” десам¸ ҳали у ëққа ҳали бу ëққа югуртиришди. Роса қийналдим. Ëтоқхонада тураман ўзим. Бир дворда. Мана Андижон шаҳар ҳокими Усмонов. Мана шу одам ҳоким бўлганига неча йил бўлган бўлса¸ бир марта қабулга ëздирмайди ëки қабул қилдиришмайди. Эртага келинг¸ индинга келинг деб ҳоким билан кўриштирмайди. Шунга биз қаерга мурожаат қилсак бўлади? Роса ëмон қийналиб кетдим мен¸ дейди Озода опа.


Сотилган қулла тилга кирди

Фарғона вилояти Бағдод туманидан қўнғироқ қилган навбатдаги суҳбатдошларимиз одам савдоси қурбони бўлганлари, маҳаллий ҳуқуқ-тартибот идоралари эса уларнинг аризаларига қулоқ солмаётганидан шикоят қилишди.

Мўйдинжон: Менинг исмим Раҳмонов Мўйдинжон. Фарғона вилояти¸ Бағдод туманида яшайман. Биз одам савдоси билан алданиб қолганларданмиз. Биз бу иш билан жуда кўп ерга мурожаат қилдик. Қандайдир назардан четда қолиб кетаяпти. Шунинг учун сизлардан илтимос. Шу нимада бир ëрдам берсангизлар. Солиҳ Болтабоев деган одам бизни Қозоғистон ўлкасига алдаб олиб бориб сотиб¸ пулни олиб кетган экан. Биз билмаган эканмиз.

Озодлик: Болтабоев деган ким ўзи у?

Мўйдинжон: Одамфуруш.

Озодлик: Нима иш қилади? Бирор жойда ишлайдими ëки фақат одамфурушлик билан шуғулланадими?

Мўйдинжон: Такси билан шуғулланади. Унинг отаси уруш қатнашчиси Болтабоев Жўра бува деган одам. Кўп ерда унинг гапи ўтади. Районда кўзга кўринган одамлардан бири. Шунинг учун у хоҳлаган ишини қилади. Ғайрат Болтабоев деган бир акаси ички ишларда ишлайди. Яна бир Собир Болтабоев дегани район депутати. Биз қаерга мурожаат қилсак ҳам натижаси бўлмайди.

Озодлик: У сизларни сотиб юборганми?

Мўйдинжон: Ҳа¸ бизни Қозоғистонга олиб бориб сотиб юборган.

Озодлик: Қозоғистонда қанча бўлдингизлар? Қанча бўлдингизлар Қозоғистонда? Нима бўлди?

- У ерда Анвар деган йигитга сотган. Тўрт ой ўша ерда бўлдик. Бир хиллари бир ойда қочиб келди. 50 нафардан ортиқ одамни сотиб юборган¸ дейди Мўйдинжон.

Шу ерда суҳбатдошимиз, бағдодлик Солиҳ Болтабоевдан жабр кўрган яна бир шеригига телефон гўшагини берди.

Муроджон: Мен Зарипов Муроджон. Биз ҳам ўша шерикларданмиз. Бизни алдаб олиб бориб¸ “жияним полковник” деб алдаб Тошкентга олиб бориб Қозоғистонга ўтказиб юборди. Қозоғистоннинг чўлига олиб бориб¸ ўҳҳҳў¸ у ëқда на сув бор¸ на нон бор. Ҳамма жойга ëздик. Районга¸ вилоятга¸ республикага ëздик. Ҳеч қанақа натижа йўқ. Битта полковник укаси бор экан. Иложи бўлмаяпти ҳеч.

Озодлик: Қозоғистонга олиб бориб нима бўлди? Пулларингизни бермадими¸ нима бўлди?

Муроджон: Бир сўм олиб кела олмадик биз. Пул сўрасак¸ “Пулни Солиҳ олиб кетган” дейди. Болтабоев Солижон қочиб кетган. Отаси биттасига “Тинчитиб юборгин” деб тўрт миллион бериб қўйди.

Озодлик: Қаерга қочиб кетган у?

Муроджон: Россияга.

Озодлик: Сизларни қанчага сотиб кетган у?

Муроджон: Бизга ойига бир миллиондан бераман деган у. Олти миллионга договор қилганмиз.

Озодлик: Олти миллионни олиб кетворди у.

Муроджон: Кўп пул олган у. 50 нафар одам бор у ерда.

Озодлик: Ҳар бир кишига бир миллиондан бўлса¸ 50 миллион эканда унда.

- Ойига бир миллиондан тўлайман деган. Президентга ëздик¸ вилоятга ëздик. Прокуратурага ëзсак¸ “Бор қаëққа борсанг боравер” деди. Одамнинг нимаси қолмабдида бизда¸ дейди Муроджон.


БМТ Бош котибига мурожаат

Самарқанддан қўнғироқ қилган Ҳусан ака, БМТ Бош котиби Бан Ки Муннинг Ўзбекистонга келиб¸ президент Каримов билан учрашиши ниятларидан хабар топгач, Озодлик орқали Бош котибга мурожаат қилишга қарор қилганини айтди.

- Исмим Ҳусанбой. Ўзбекистон республикаси¸ Самарқанддан бўламан. Менинг БМТ Бош котибига саволим ва фикрим бор. Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари ва сўз эркинлиги масаласини ҳам кўтарса. Инсонлар бемалол ўз фикрларини билдирса. Инсон ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кўтариб чиқса¸ дейди Ҳусан ака.

*********************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас.!
XS
SM
MD
LG