Линклар

Туркия Покистон ҳаракатларини қўллаб-қувватлайди


Туркия президенти Адбуллоҳ Гул ўз давлати Покистоннинг демократия равнақ топиши, минтақа хавфсизлиги ва барқарорлиги йўлида қилаётган ҳаракатлари ҳамда терроризмга қарши курашини қўллаб-қувватлашини маълум қилди.

Абдуллоҳ Гулнинг ушбу баёноти Исломободда Покистон президенти Осиф Али Зардорий билан ўтказган сўзлашувлардан сўнг янгради.

Зардорий ўз навбатида Покистон ҳукумати қўшни Афғонистоннинг тинчлик борасида қилаётган уринишларини қўллаб-қувватлашини таъкидлади.

Сўнгги маълумотларга кўра, ҳозирги кунда Афғонистонда Туркиянинг 1700 нафар ҳарбийси хизмат қилмоқда.
XS
SM
MD
LG