Линклар

logo-print

Филип Киркоровни Салимбой кийинтиради

  • Замира Шукур

Киркоров Салимбойнинг чилимхонасида.

Киркоров Салимбойнинг чилимхонасида.

“Кейинги пайтларда россиялик юлдузлар иқтисодий бўҳрондан бошқаларга қараганда анча кам зиëн кўрган Ўзбекистонни забт қилишга ошиқмоқдалар."


Ўзбекистонда одамлар қўлида концерт чиптасига тўлаш учун пул бор¸корхоналар эса¸ “нархи арзонлашган” артистларни жон деб ширкат зиëфатларига таклиф қилишмоқда. Бу Ўзбекистон зўр томонларининг ҳаммаси эмас. Масалан¸ Филип Киркоров Тошкентга кийим-кечакли бўлиш учун боради”.

Россиядаги Экспресс газета интернет нашрининг 31 март куни “Филип Киркоров Тошкентга кийиниш учун боради” номли мақоласи индаллосидан “Минг бир кеча” эртакларидаги сеҳрли Бағдод каби бойу бадавлат бир шаҳар манзараси гавдалантирилади.

Мақолани ўқиган одам кашф қиладиган яна бир ихтиро эса¸ Тошкентга келадиган юлдузларнинг “дунëдаги энг сахий ва меҳмондўст одам – Ўзбекистон спорт кураши ассоциацияси президенти Салим Абдувалиев”никида меҳмон бўлишидир.

Аëн бўлишича¸ Салимбойникида яқинда Россия шоу бизнесининг етакчи намояндаси Максим Галкин меҳмон бўлган ва бой отанинг афсонавий қасрида кўрганларидан шунчалик таъсирланганки¸ Москвага қайтиб ўз қасрини ўзбекчасига қайта қуришга киришган.

Россия шоуменларидан сал аввал Тошкентда британиялик рок юлдузи Стинг ва испаниялик таниқли қўшиқчи Хулио Иглесиас ҳам концерт берган ва бир неча миллионлик гонорар баробарида Салимбой эмас¸ президентнинг тўнғичи Гулнора Каримованинг азиз меҳмонлари бўлишган эди.

Киркоровнинг постсовет ҳудудидаги криминал авторитетлардан бири деб қараладиган Салимбойнинг қасрида ялпайиб чилим чекишию унинг сахийлигига ўқиган мадҳиялари Киркоров ўзини мансуб деб билагн санъат дунëсининг яна бир намояндаси - рус рок қўшиқчиси Юрий Шевчукнинг яқинда ўн минглаб мухлиси олдида қилган ҳайқириғининг цинизмга тўлиб-тошган бугунги дунëнинг "юлдуз"лари учун нақадар долзарблигини эслатди.

Менинг қўшиқчи ҳамкасбларим мулозимларнинг ëғ босган зиëфатларида рақс тушишдан ор қилишмаяпти¸ мамлакат бош майдонидан туриб ментлар ҳокимиятини олқишлаëтган ҳам улар.

“Бизнинг қафасда ўтирган мартишка маймунлардан нима фарқимиз қолди? Еймиз¸ ичамиз¸ жимо қиламиз¸ попукқанд беришса¸ тиржайиб кетимизни кўрсатамиз”.


Шевчук¸ мулозимлар узатган попукқанд қулига айланган ҳамкасбларига қарата қилган эди бу хитобни. Бу исëнчи қўшиқчи¸ оëғига қайсидир бир брэнднинг 500 долларлик кроссовкасини¸ устига эса Бухоро амири чопонига тақлидан тикилган зарбоф тўнни ëпгани учун криминал авторитетлар садақасига мадҳия ўқиëтган Киркоров кабиларни¸ афтидан¸ хитоб қилишга ҳам арзитмаган кўринади.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG