Линклар

Сепаратчилар етакчиси портлашлар учун масъулиятни ўзига олди


Чечен айирмачилари етакчиларидан бири Доку Умаров
29 март куни Москва метросининг икки бекатида амалга оширилган портлашлар учун масъулиятни ўз зиммасига олди.

Доку Умаров сепаратчилар сайтларидан бирида эълон қилинган видеомурожаатида айтишича, портлашлар Россия куч ишлатар тизимларининг Шимолий Кавказдаги ҳаракатларига жавоб тариқасида амалга оширилган.

Ўзини "Кавказ Иморати" амири деб атайдиган Умаров видеомурожаатида террористик ҳуружлар Россия бўйлаб давом эттирилажаги тўғрисида айтган.

Метронинг икки станциясида амалга оширилган икки портлашдан 39 киши нобуд бўлди, 95 киши тан жароҳати олди.
XS
SM
MD
LG