Линклар

"Олтилик гуруҳи" Эронга қарши санкциялар устида ишламоқчи


Жаҳоннинг 6 йирик давлати ядровий дастури бўйича фаолиятини тўхтатишга кўнмаётган Эронга қарши янги санкциялар рўйхати устида ҳамкорликда ишлаш тўғрисида келишиб олди.

Дипломатлардан олинган маълумотларга таяниб оммавий ахборот агентликларининг хабар қилишича, давлатлар вакиллари чоршанба куни Нью-Йоркда сўзлашувлар ўтказган.

Санкциялар устидаги ишга қўшилишга Хитой ҳам розилик берган.

АҚШ давлат котиби Ҳиллари Клинтонга кўра, санкциялар масаласидаги консультациялар яқин ҳафталар ичида ўтказилади.

"Олтилик гуруҳи"га Буюк Британия, Германия, Хитой, Россия, АҚШ ва Франция киради.
XS
SM
MD
LG