Линклар

logo-print

Теҳрон айбловларни рад этди


- Ички ишларимизга аралашаяпти, деб Ироқнинг Эронни айблаши асоссиздир, янги ҳукуматни шакллантириш Ироқнинг ички иши, деб баёнот берди Эрон ташқи ишлар вазирлиги вакили чоршанба куни.

7 март куни бўлиб ўтган Ироқ парламенти сайловида тарафдорлари сайловчилар кўпчилигининг овозини олган собиқ бош вазир Ийяд Алавий Ироқ парламентида етакчи коалицияни шакллантиришга таъсир ўтказишга ҳаракат қилаётганликда Эронни айблаган эди.

АҚШ Эронни ироқлик шиаларнинг радикал гуруҳларини қўллаб-қувватлашда, Ироқнинг ички сиёсатига таъсир ўтказишда бир неча бор айблаган эди.
XS
SM
MD
LG