Линклар

logo-print

АҚШ Атлантика соҳилида нефт қазади


АҚШ президенти Барак Обама мамлакатнинг Атлантика океани жанубий соҳилидаги континентал шельфнинг катта қисми нефт ва газ қазиб олиш учун очилажаги тўғрисида эълон қилди.

Вашингтон яқинидаги Эндрюс ҳарбий-ҳаво базасида чиқиш қилар экан, Обама бу чора янги иш жойлари яратиш ва АҚШ иқтисодиёти рақобатбардошлигини қувватлаб туриш учун зарурлигини таъкидлаб ўтди.

Президент Обаманинг қарори тилга олинган ҳудудда нефть ва газ қазиб олишга 20 йилдан зиёд ҳукм сурган тақиқнинг бекор қилиниши деганидир.

Айни пайтда Аляска соҳилларида нефть ва газ қазиб олиш мақсадида ишлар бошлашга рухсат берилгани йўқ.
XS
SM
MD
LG