Линклар

ЕИ Сербияни узр сўрагани учун олқишлади


Европа Иттифоқи Сербия парламентининг 1995 йили Сребреница шаҳрида мусулмонларнинг оммавий равишда ўлдирилгани учун қурбон бўлганларнинг яқинларидан кечирим сўраганини олқишлади.

Расмий узр изҳори битилган резолюцияни Сербия парламенти сешанба куни қабул қилди. Бироқ ҳужжатда Сребреницадаги воқеаларга геноцид деб баҳо берилмаган.

Серб миллатчилари кеча кечқурун қабул қилинган резолюцияни рад этди. Уларнинг фикрича, 1990-йиллар ўрталарида бўлиб ўтган Босния уруши давомида мусулмонлар ва хорватлар ҳам содир этган жиноятлар тилга олиниши керак эди.

Аввалроқ халқаро суд Сребреницадаги воқеаларни геноцид, деб тан олган ва қатлиомнинг олдини олмагани учун Сербияни қоралаган эди.

Сербия президенти Борис Тадич резолюциянинг қабул қилиниши муносабати билан мана бундай деди:

- Бу декларацияни қабул қилиш тўғрисидаги қарор ўзимизнинг қароримиз, сербларнинг қарори. Бу ҳужжатниСербия парламенти, сиёсий партиялар, халқ вакиллари қабул қилди. Сербия бу қарорни босим остида қабул қилди, деган ҳар қандай гап-сўзларга мутлақо ўрин йўқ.
XS
SM
MD
LG